сақланиб қолиши боғлиқ бўлган энг муҳим нарсага тааллуқлидир. Мана шу халифаларнинг тикланишида юз берган нарсаларни кузатган киши айрим мусулмонларнинг Бани Соида гузарида талашиб-тортишганларига гувоҳ бўлади. Ўшанда номзодлар Саъд, Абу Убайда, Умар ва Абу Бакр эди. Улардан бошқа номзод йўқ эди. Тортишувлар натижасида Абу Бакрга инъиқод байъати берилиб, у мусулмонлар халифасига айланди. Эртаси куни мусулмонлар масжидга таклиф қилиниб, улар итоат байъати бердилар. Абу Бакр касал бўлиб вафоти яқинлашганини сезгач аҳли ҳал ва ақдни таклиф қилиб улар билан мусулмонларга ким халифа бўлиши ҳақида маслаҳатлашди. Бу маслаҳатларда Али ва Умар ҳақида фикрлашув бўлди. Бу маслаҳатлашувлар уч ой давом этди. Абу Бакр маслаҳатлашувларни тамомлаб аҳли ҳал ва ақд раъйини билгач уларга ўзидан кейин Умар халифа эканини эълон қилди. Абу Бакр вафот этиши биланоқ мусулмонлар масжидга йиғилиб Умарга халифалик байъатини бердилар. Демак Умар маслаҳатлашувлар ва Абу Бакрнинг эълон қилиши билан эмас, балки мана шу байъат билан мусулмонлар халифасига айланди. Умарга ханжар санчилиб жароҳатлангач мусулмонлар ундан ўз ўрнига халифа қолдиришни талаб қилдилар. Умар бундан бош тортди. Мусулмонлар ундан буни қаттиқ туриб талаб қилдилар. Шундан сўнг Умар бу ишни олти кишига топширди. Умар вафотидан кейин номзодлар ўзларидан бирини, яъни Абдурраҳмон ибн Авфни вакил қилдилар. Абдурраҳмон ибн Авф мусулмонлар раъйини билиш учун уларга мурожаат қилди ва улар билан маслаҳатлашди. Шундан сўнг Усмонга байъат берилишини эълон қилди. Шундан кейин мусулмонлар туриб Усмонга байъат бердилар. Демак Усмон Умарнинг халифа қилиб қолдириши билан ҳам ва Абдурраҳмонниг эълон қилиши билан ҳам эмас, балки мусулмонлар берган байъат билан халифа бўлди. Усмон ўлдирилгач Мадина ва Куфадаги мусулмонлар оммаси Али ибн Абу Толибга байъат бердилар. Демак Али ҳам мусулмонларнинг байъати билан халифа бўлди.
Мана шундан аён бўладики, халифага байъат беришнинг амалий тафсилотлари мусулмонларнинг халифаликка ким яроқлилиги ҳақида тортишувларидир. Агар раъй бир неча шахсларга келиб тўхталадиган бўлса, уларнинг номзодлари мусулмонларга кўрсатилади. Мусулмонлар улардан кимни
48-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247
|